Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2019 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Farg‘ona shahar hokimligining bildirishi

 2019-11-27 18:47:11    38

PDF yuklash
Chop etish


Фуқаро Бахтиёр Базаров “Facebook.com” тармоғидаги “Ферганская долина” гуруҳида Фарғона шаҳри марказида совуқ сув ва табиий газ тақчи ллиги юзасидан ўз мулоҳазаларини ёзиб қолдирган.

“Сувоқава” ДУК Фарғона шаҳар филиали ҳамда “ЎзТрансгаз” АЖ Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти ҳудуий филиали Фарғона шаҳар участка ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Фарғона шаҳридаги 70 та МФЙ ҳудудида 1340 та кўп қаватли уйларда 53 650 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 162 мингдан зиёд аҳоли истеъқомат қилиб келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 4407-сон қарори юзасидан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун зарур чора-тадбирлар белгиланган.

Унга кўра, Фарғона шаҳар марказида жойлашган хонадонларда яшовчи фуқароларга ичимлик суви етарли босимда етказиб берилмоқда. Ҳозирги кунда марказ ҳудудидаги ичимлик сув тармоқларида ҳеч қандай носозликлар мавжуд эмас.

“Ўзтрансгаз” АЖ манзилли дастурига асосан Фарғона шаҳри бўйича 7,1 км газ тармоқлари реконструкция қилиниб, 8 200 дан ортиқ аҳоли хонадонларини табиий газ таъминоти яхшиланишга эришилди. Шаҳарнинг Тарона, Мотурудий, Огаҳий, Б.Марғиноний кўчаларидаги кўп қаватли уйлар шулар жумласидандир.

2019 йил 7 ноябрь кунидан магистрал газ қувурларида табиий газ босимлари кескин тушиб кетишига қарамай, биринчи навбатда кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан бир меъёрда таъминлаш чоралари кўриб келинмоқда. Жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган истеъмолчиларини табиий газ тармоғидан вақтинчалик узиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, табиий газ босими қониқарсиз бўлган ҳуддудаги истеъмолчиларга эса белгиланган тартибда маиший газ баллонларда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари, истеъмолчилар томонидан табиий газ таъминоти бўйича қилган мурожаатларини участка ходимлари жойида ўрганиб чиқиб, газ қувурлари ёки газ тақсимлаш қурилмаларидаги техник носозликлар бартараф этилиб, истеъмолчиларга бир меъёрда табиий газ етказиб бериш ишлари бажариб келинмоқда.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати